Ўзбекистондаги қатор чегара-божхона постлари тугатиляптими? (видео)
Жамият
−
09 Январь 7116 1 дақиқа
Бугун, 9 январь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги бир қатор чегара божхона постлари тугатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Президентнинг 2025 йил 17 декабрдаги “Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан қуйидаги 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланди:
- “Боботоғ” божхона пункти;
- “Учтўрғон” чегара божхона пости;
- “Поп” чегара божхона пости;
- “Ровот” чегара божхона пости;
- “Риштон” чегара божхона пости;
- “Бекобод авто” чегара божхона пости.
Билдирилишича, бу ушбу божхона постлари тугатилишиги англатмайди. Аксинча, бир-бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.
“Илтимос, жамоатчиликни нотўғри ва тасдиқланмаган хабарлар билан чалғитманг! Ушбу чегара божхона постлари ўз фаолиятини давом эттиради!” дейилади хабарда.
Live
Барчаси