Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими рекорд даражага етди
Жамият
−
16 Октябрь 8998 1 дақиқа
Ўзбекистон тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни қайд этди. 2025 йил апрель ойидан бошлаб ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристлар Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпайган.
Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида жорий йилда 2022 йилга (Пост-пандемик йил) нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Польшадан 6,2 бараварга етган.
Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даража – 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари энг кўп қайси давлатга саёҳат қилаётгани айтилган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси