Ўзбекистонга товар олиб кириш учун божхона йиғими миқдори ўзгарди
Жамият
−
03 Февраль 5974 2 дақиқа
Ўзбекистонга чет элдан товарлар олиб кириш учун божхона йиғими миқдори ўзгарди. Бу ҳақда жорий йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
Қарорга мувофиқ, “Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Бунда хизматдан фойдаланиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида навбат олиши мумкин.
Бундан ташқари, энди автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.
Шунингдек, қарорга кўра, “Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга кўра, хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳаракатланишдан олдин электрон ёки ўтказиш пунктига ҳаракатланиш чоғида оғзаки равишда мурожаат қилади.
Хизматдан фойдаланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорати ушбу хизмат учун ажратилган алоҳида жойларда давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга оширилади, мазкур хизматдан фойдаланаётган жисмоний шахслар навбати бундан мустасно. Хизматдан фойдаланганлик учун тўлов 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс учун навбат олинадиган кундаги БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўланади.
Четдан олиб кирилган товарлар учун божхона йиғими миқдорлари қуйидагича:



Live
Барчаси