Ўзбекистонлик 6 боксчи Жаҳон чемпионати финалига йўл олди

Спорт

image

Кеча, 11 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари якунланди. Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси жангларда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

IBA Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларида 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Улардан 3 нафари ўз баҳсларида мағлубиятга учраб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. 6 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси эса ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Финалга йўл олган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати қуйидагича:

  • -60 кг: Абдумалик Халоков; 
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
  • -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов;
  • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
  • -92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
  • +92 кг: Арман Маханов.

Шунингдек, -54 кг тоифасидаги баҳсларда қатнашган Асилбек Жалилов, -75 кг тоифасида Фазлиддин Эркинбоев, -57 кг тоифасида Хўжаназар Нортожиев мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Маълумот учун, IBA Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари эртага, 13 декабрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бокс Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг