Ўзбекистонлик атлет Осиё рекордини янгилади
Спорт
−
03 Октябрь 3108 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Наврўза Ахматова Осиё рекордини янгилаб, Жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан ўрин олди.
Аёллар ўртасида F41 тоифасида ўтказилган диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Наврўза Ахматова ўз уринишлари доирасида 28,83 метр натижа қайд этиб, Осиё қитъаси рекордини янгилади. Бу натижа Наврўзага мусобақанинг бронза медалини тақдим этди.
Аёллар ўртасида диск улоқтириш дастури (F41):
- Олтин медаль: Рауа Тлили (Тунис) – 33,81 метр;
- Кумуш медаль: Эстефани Хисела Лопес (Эквадор) – 29,81 метр;
- Бронза медаль: Наврўза Ахматова (Ўзбекистон) – 28,83 метр (Осиё рекорди).
Маълумот учун, Айни дамда Ўзбекистон терма жамоасининг медаллари сони 9 тага етди.
- 3 та олтин;
- 4 та кумуш;
- 2 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аёллар ўртасида F46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли Каромат Омонова 13,07 метр натижа билан Осиё рекордини янгилаб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Шунингдек, F32 тоифасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Жасур Хўжаев ўз уринишлари давомида 9,96 метр натижа билан олтин медални қўлга киритганди.
Live
Барчаси