Ўзбекистонликлар йилига ўртача қанча алкоголь истеъмол қилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон дунёда спиртли ичимликлар энг кам истеъмол қилинадиган мамлакатлар қаторидан жой олди. Аҳоли жон бошига йилига ўртача 2,1 литр спиртли ичимлик тўғри келади. Бу ҳақда “World Population Review” аналитик платформаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида келтирилган.

Маълумотларга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари спиртли ичимликларни дунёнинг бошқа минтақаларига қараганда анча кам истеъмол қилади. Хусусан, Қозоғистонда аҳоли жон бошига йиллик истеъмол 5,4 литрни, Қирғизистонда 3,9 литрни, Туркманистонда 3 литрни, Тожикистонда эса 0,7 литрни ташкил этади.

Спиртли ичимликлар энг кўп истеъмол қилинадиган ҳудудлар сифатида Руминия – аҳоли жон бошига йиллик истеъмол 17,1 литр, Грузия – 15,5 литр, Латвия – 15 литр, Молдова – 14,1 литр ва Чехия – 13,7 литр келтирилган.

МДҲ мамлакатлари орасида эса спиртли ичимликлар истеъмоли энг юқори бўлган давлатлар сифатида Беларусь (11,4 литр) ва Россия (йилига бир кишига 10,5 литр) ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 5 поғона кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тожикистон Қирғизистон Туркманистон спиртли ичимликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг