Ўзбекистонликларни хавотирга қўйган мушук топилди
Жамият
−
13 Октябрь 37378 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёеванинг мушуги йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг оиласига тегишли бўлган мушук топилди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Instagramʼдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Мушугимиз топилди. У энди уйда ва мен ниҳоят хотиржам бўлдим”, дея ёзган Мирзиёева.
Унинг қўшимча қилишича, мушук 11 октябрдан бери тинимсиз излаб чиқилган.
“Мўжиза рўй берди. Ўзбекистоннинг барча бефарқ бўлмаган фуқароларига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Атрофимизда шунчалик яхшилик, меҳр ва инсонийлик борлигини ҳис қилдим! Сизлар эълонни тарқатиб, илиқ сўзлар билан қўллаб-қувватладингиз, ижтимоий тармоқларда бўлишдингиз, қўнғироқ қилдингиз ва ёрдам қўлини чўздингиз. Ҳар бир хабар, ҳар бир репост аҳамиятсиз қолмади. Сизнинг меҳр ва ғамхўрлигингиз туфайли севимли мушугимиз яна уйимизда”, дея хурсандчилик билан пост қолдирган Мирзиёева.
Мирзиёевага кўра, мушук излаш ортидан кўплаб яхши инсонлар бирлашган, ёрдам қўлини чўзган.
“Бундай дамларда атрофимизда қанчадан-қанча меҳрибон ва самимий инсонлар борлигини яна бир бор ҳис этдим. Ҳаммангизга катта раҳмат. Кичик дўстларингизни асранг. Биз уларни қўлга ўргатганмиз ва улар учун жавобгармиз”, дея ўз постини якунлаган Шаҳноза Мирзиёева.
Live
Барчаси