Ўзбекистонликларнинг қанча шахсий автомашинаси борлиги маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 млндан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 млн 20 минг 744 тани ташкил этган. Аҳолига тегишли автотранспорт воситалари:

  • енгил автомобиллар – 3 759 045 та; 
  • юк автомобиллари – 240 917 та; 
  • автобуслар – 6 297 та;
  • микроавтобуслар – 9 102 та;
  • махсус транспортлар – 5 383 тани ташкил этади.

Маълумот учун, жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 2022 йилда 3 млн 268 минг 470 та (шундан 3 051 734 таси енгил автомобиль)ни, 2023 йилда эса 3 млн 637 минг 119 та (шундан 3 396 520 таси енгил автомобиль) ни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда аҳолининг жами  2 млн 955 минг 295 та автомашинаси  бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон шахсий автомашина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made