Ўзбекистоннинг рақиби ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Спорт
−
11 Июнь 5370 1 дақиқа
Кеча, 10 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби Португалия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда португаллар Нигерияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Португалиянинг Лейрия шаҳрида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ғолиб жамоа сафида Педру Нету 23-дақиқада, Франсишку Консейсау эса 75-дақиқада гол урди. Нигериянинг ягона голига 37-дақиқада Акор Адамс муаллифлик қилди.
Учрашувда Криштиану Роналду ҳам майдонга тушди ва 65-дақиқада алмаштирилди.
Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Ушбу терма жамоалар иштирокидаги баҳс жорий йилнинг 23 июнь куни АҚШда бўлиб ўтади.
Нигерия эса, саралаш босқичидан ўта олмагани сабабли мундиалда иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мундиаль олдидан ўтказилган икки ўртоқлик учрашувида ҳам мағлубиятга учраганди.
Live
Барчаси“Чуст оши” ҳам патентланди
11 Июнь