Ўзбекистоннинг 3 та шаҳри энг гўзал шаҳарлар рейтингига кирди
Бу қизиқ
−
26 Февраль 56770 1 дақиқа
Польшанинг “National Geographic Traveler” журналининг махсус сонида Ўзбекистон шаҳарларига бағишланган мақола чоп этилди. Унда Самарқанд, Бухоро ва Хива Осиёнинг энг гўзал 30 та шаҳри қаторидан жой олди.
Польшалик журналист Агнешка Франус муаллифлигидаги мақолада Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ҳамда Буюк Ипак йўли шаҳарларининг архитектураси ёритилган. Хусусан, UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон ансамбли, Шоҳи-Зинда, Бибихоним масжиди, Амир Темур мақбараси, шунингдек, Бухородаги Арк қалъаси ва Хивадаги Ичан-қалъа мажмуалари юқори баҳоланган.
Нашрда сайёҳлар учун яратилган шароитлар, хавфсизлик ва транспорт инфратузилмаси аҳолида қайд этилган. Журналистнинг ёзишича, Ўзбекистонда мустақил туризм учун қулайликлар етарли ҳамда кўрсатилаётган хизматлар нархи ва сифати ўзаро мутаносиб. Шунингдек, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ҳам мақолада ўз аксини топган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтинги тузилганди.
Live
Барчаси