Ўзбекистоннинг Габонга қарши асосий таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 27 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series халқаро ўртоқлик турнир доирасида Габонга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув учун Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби эълон қилинди.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу баҳсни қуйидаги таркиб билан бошлайди:

Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Тошкент мезбонлигидаги халқаро турнир доирасида иккинчи учрашувда Венесуэла Тринидад ва Тобагони 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Габон терма жамоалари ўз тарихида илк бор тўқнаш келмоқда. Ушбу баҳсдан сўнг Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Series мусобақаси учун Фабио Каннаваро кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Габон асосий таркиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг