Ўзбекистоннинг Уругвайга қарши асосий таркиби эълон қилинди 

Спорт

image

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Уругвай миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлайдиган ўзбекистонлик футболчилар маълум бўлди.

Қайд этиш жоиз, ушбу беллашувни икки жамоанинг муҳим футболчилари ўтказиб юборади. Уругвай сафида Вальверде ва Араухо, Ўзбекистон МТЖда эса Файзуллаев, Юсупов, Ҳусанов, Ҳамробеков ва Машарипов каби асосий таркиб футболчилари бугунги ўйинда жамоаларига ёрдам бера олмайди. 

Учрашув Малайзиянинг Малакка шаҳрида жойлашган “Ҳанг Жебат” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 9 октябрь санасида бўлиб ўтган Қувайтга қарши ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Уругвай таркиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг