Вьетнамни яна сел босди. Қурбонлар бор

Олам

image

2025 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари марказий Вьетнамда ёғингарчилик туфайли юзага келган сел ва ер силкинишлари камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, 15 ноябрь кечасидан бошлаб марказий Вьетнамнинг бир неча ҳудудларида ёғингарчилик 1,100 мм дан ошган. Ушбу ҳудуд мамлакатнинг асосий қаҳва етиштириладиган зонасига ва энг машҳур пляжларга эга бўлса-да, бўрон ва сел хавфи юқори бўлган минтақа ҳисобланади.

Ҳукумат ҳисоботига кўра, ҳалок бўлганлар қаторида 16 ноябрь куни Далатдан Нҳа Нья Трангга йўл олган автобус йўловчиларидан 6 киши ер силкиниши сабаб ҳалок бўлган. Ҳозирда 7 киши ҳанузгача йўқолган.

“Дак Лак вилоятидаги пасттекис ҳудудларда жойлашган баъзи қаҳва фермалари сув остида қолган”, дейди вилоятдаги қаҳва савдогарларидан бири.

Бошқа Дак Лакдаги савдогар эса ёғингарчилик давом этаётганини, бу эса ҳосил йиғим-теримини секинлаштираётганини айтди.

“Вилоятдаги деҳқонлар ҳозиргача доннинг 10–15 фоизини териб олишган ва уларни қуритиш учун қуёш нури керак”, дейди савдогар.

Давлат оммавий ахборот воситалари 19 ноябрда эълон қилган фотосуратларда марказий Вьетнамнинг бир неча қишлоқларидаги уйлар томигача сув остида қолгани акс этган. Юзлаб оилалар сув босган уйларидан тунда эвакуация қилинган. Яқин атрофдаги Зья Лай вилоятида мактаблар ҳам ёпилган.

Миллий об-ҳаво агентлиги 19 ноябрда яна сел ва ер силкиниши хавфи борлигини, ёғингарчилик минтақада давом этишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнамда 2025 йилнинг ноябрь ойи бошларида кузатилган кучли тошқин ва кўчкилар оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вьетнам Далатдан Нҳа Нья Транг Зья Лай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг