Вашингтонда C5+1 нинг 10 йиллиги нишонланди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан С5+1 платформасининг 10 йиллигини нишонлади. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

“Вашингтон шаҳрида ҳамкасбларимиз билан биргаликда С5+1 платформасининг ўн йиллигини нишонладик. Самимий қабул учун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз”, дея ёзган Саидов. 

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, ҳамда минтақавий барқарорлик ва доимий тараққиётни таъминлаш йўлида барча биргаликда ҳаракат қилмоқда.

“Ўзбекистон минтақамизда тинчлик, фаровонлик ва умумий ривожланиш йўлида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш борасидаги содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, деган Саидов. 

Маълумот учун, С5+1 формати аслида 2015 йилда ташкил этилган. Ўшандан бери 2023 йил 19 сентябрда биринчи марта давлат раҳбарлари иштирокида саммит ўтказилди. Тадбирда АҚШ Президенти Жо Байден, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев қатнашган. Бугун, 6 ноябрь куни шу форматдаги саммит Оқ уйда ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича кокуснинг ҳамраиси, сенатор Стив Дэйнсни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов С5+1 Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг