Вазир спиртли ичимликлар савдосини чеклашни таклиф қилди. Қозоғистонда
Олам
−
13 Октябрь 2255 2 дақиқа
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда спиртли ичимликлар савдосига бир қатор чекловлар жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда вазир Ержан Саденов парламент қуйи палатаси мажлисидаги ҳукумат соати чоғида маълум қилди.
Мулозимга кўра, Ички ишлар вазирлиги спиртли ичимликларни фақат спиртли ичимликлар дўконларида сотишни таклиф қилган. Бундан ташқари, вазирлик спиртли ичимликларни онлайн сотишни бутунлай тақиқлашни, лицензиялаш қоидаларини қатъийлаштиришни ва уларнинг сонини чеклашни хоҳлайди. Ички ишлар вазирлиги раҳбари кўнгилочар масканларга қўйилган чекловларни ҳам айтиб ўтди:
“Кўнгилочар масканларда спиртли ичимликлар сотиладиган соатларни чеклаш зарурати бор. Бу жойларда 1400 дан ортиқ жиноят, жумладан, учта қотиллик маст ҳолатда содир этилган”, деди у.
Бироқ Саденовга кўра, ҳозирда айрим давлат идоралари бу ёндашувларни қўллаб-қувватламайди.
“Бу ерда, биринчи навбатда, фуқароларимиз ҳаёти ва саломатлигини асраш манфаатларини ҳисобга олишимиз керак, деб ҳисоблайман”, таъкидлайди вазир.
Саденовнинг қўшимча қилишича, мамлакатда соғломлаштириш марказлари етишмайди – ҳозирда 699 ўринли 38 та шундай муассаса мавжуд. 32 та қўшимча марказ очиш режалаштирилган эди, бироқ олтита ҳудудда бу иш якунланмаган. Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, гиёҳвандлар учун махсус даволаш муассасалари етишмайди. Мамлакатда атиги 20 та клиника очиқ, яна 14 та клиникага эҳтиёж бор.
Қозоғистон бир неча босқичда алкоголли маҳсулотларни сотиш қоидаларини кучайтирди. 2014 йилда мамлакатда спиртли ичимликларни сотиш соатлари чекланди. Дўконларда кучли спиртли ичимликларни соат 21:00 дан 12:00 гача, паст алкоголли ичимликларни эса соат 23:00 дан 8:00 гача сотиш тақиқланди.
2020 йилда 21 ёшгача бўлган шахсларга спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди (илгари чекловлар фақат 18 ёшга тўлмаганларга нисбатан қўлланган эди).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Атирау вилояти 7 та туманидаги 54 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь