Вазир ўринбосари ФВБга бошлиқ бўлди
Жамият
−
25 Июнь 13496 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Хуршид Норқозоқович Алибоев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Хуршид Алибоев 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган. Қолаверса, у Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2022 йилдан бери фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаб келган генерал-майор Абдулла Қўлдошев қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинганди.
Унинг ўрнига Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Қолаверса, Президентнинг фармони билан унга генерал-майор унвони ҳам берилди.
Кейинчалик, Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев ФВВ раҳбари ўринбосари – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи , Нуриддин Баҳриддинович Қодиров эса ФВВ раҳбарининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Live
Барчаси