Вазият жиддий: Испания ҳантавирус тарқалган кема йўловчиларини карантинга олди

Олам

image

Ҳантавирус тарқалган круиз кемасида бўлган 14 нафар испаниялик йўловчини олиб келган самолёт кеча, 10 май куни тушдан кейин Мадрид шарқидаги Torrejón de Ardoz Air Base ҳарбий аэропортига қўнди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Шундан сўнг йўловчилар ҳарбий шифохонага олиб кетилган. Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, йўловчилар алоҳида хоналарда сақланади, ташриф буюрувчиларга эса рухсат берилмайди. Шунингдек, улар етиб келган заҳоти ҳамда етти кундан кейин уларда яна тест ўтказилади.

Круиз кемасининг келиши Канар ороллари ҳудудида кескинликларга сабаб бўлди. Ҳудуд раҳбари Фернандо Cлавижо ҳафта бошида кеманинг у ерга тўхташига қарши эканини билдирган эди. Тенерифе порти ишчилари ҳам норозилик намойишлари ўтказиб, эҳтимолий хавфлар ҳақида етарли маълумот берилмаганидан хавотир билдиришди.

Пандемияга тайёргарлик ва жавоб бериш бўйича мустақил панель ҳамраиси Ҳелен Кларк “Дунё яна бир пандемияга қарши курашишга тайёрми?” деган саволга у ҳали қилиниши керак бўлган ишлар борлигини айтди. У яна шуни таъкидладики, айрим давлатларда касалликларни эрта аниқлаш, кузатиш ва тез жавоб қайтариш тизимини яхшилаш учун ҳозирча етарли маблағ ажратилмаган. Шунингдек, у агар давлатлар биргаликда ҳаракат қилса, Ковид давридагидан ҳам яхшироқ натижага эришиш мумкинлигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳантавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, Нидерландияда эса иккита янги тасдиқланган ҳолат ҳақида хабар берилганди.

Зарнигор Худойбердиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

карантин Испания ҳантавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг