Водийдаги метан “заправка”лар қачон очилиши айтилди
Жамият
−
06 Сентябрь 8480 1 дақиқа
Аввалроқ, Фарғона водийсининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қурилган янги магистрал газ қувурини тармоққа улаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Фарғона водийсидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотига вақтинча чеклов киритилиши ҳақида хабар берилганди. Бугун, 6 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб эса ушбу АГТКШлар фаолияти қайта тикланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистраль газ қувурининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қурилган газ қувури тармоққа уланган ва монтаж ишлари якунланган.
Шу сабабдан, соат 20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан бошлаб эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги АГТКШлар ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланади.
“Мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси