Вояга етган квадроберлар 15 суткага қамалади

3-саҳифа

image

Вояга етган квадроберларга 15 суткагача қамоққа олиш жазоси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти огоҳлантирди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ҳайвонлар қиёфасида ниқобларни тақиб олган квадроберлар пайдо бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Хусусан, жорий йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилган, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” итга тақлид қилган ҳолда йўловчиларга ҳужум қилган, воқеага гувоҳ бўлган бола эса қаттиқ қўрқиб кетган.

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 ми сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади”, дейилган ИИВ хабарида.

Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳаракатлар билан фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ва жамоат тартибини бузиш , фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорлик) БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга қамоққа олишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

квадробер қамалади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг