WBA рейтинги янгиланди: Ғиёсов ўз тоифасида етакчилик қилмоқда
Спорт
−
02 Декабрь 3020 1 дақиқа
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ноябрь ойи якунларига кўра, профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ундан 7 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жой олди.
Янгиланган рейтингга кўра, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида 1-ўриндан жой олган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазндаги профессионал боксчилар орасида иккинчи ўринда қайд этган. Яна бир чарм қўлқоп устаси Муҳаммад Шехов биринчи ярим енгил вазнда, Отабек Холматов эса ярим енгил вазнда кучли учликни якунлаб берувчи ўринларни эгаллаб турибди.
Шунингдек, WBA янги рейтингида Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазн тоифаси 4, Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазнда 7, Сирочбек Исмоилов енгил вазннинг 15-поғонасидан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалолов ўз жангларида муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.