Ямал “Барса”га шарт қўйди – ОАВ
Спорт
−
09 Апрель 2871 1 дақиқа
“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал клуб раҳбариятига шарт қўйди. Бу ҳақда “Football transfers” нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи жорий йил ёзда жамоага топ даражадаги марказий ҳужумчи олиб келишни талаб қилган. Шу сабабли клуб “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альварес, “Ҳоффенҳайм” аъзоси Фисник Асллани, “Боруссия Дортмунд” форварди Серж Гирасси ва “Ювентус” вакили Душан Влаҳович билан алоқага чиққан.
Маълумот ўрнида, Ламин Ямал жорий мавсум клуб сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол киритди ва 14 бор жамоадошларига голли узатма берди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг айни вақтдаги бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида “Барселона” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”га қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Ўйиндан кейин каталонияликлар бош мураббийи Ҳанси Флик ўз фикрларини билдириб ўтди.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси