Ямаль Чемпионлар Лигасида Мбаппенинг рекордини янгилади
Спорт
−
10 Декабрь 942 1 дақиқа
Кеча, 9 декабрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси доирасида “Барселона” Германиянинг “Айнтрахт” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда 18 ёшлик Ламин Ямаль Чемпионлар Лигасидаги сермаҳсуллик бўйича энг ёш футболчи бўлиб, Килиан Мбаппенинг 2017 йилда ўрнатган рекордини янгилади. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Ўйинда Ямаль Жюль Кунденинг иккинчи голига ассистлик қилиб, Чемпионлар Лигасидаги гол ва ассистлар сонини 14 тага етказди (7 гол ва 7 голли узатма). Шу тариқа, у Килиан Мбаппенинг олдинги рекорди (13 та гол: 10 гол ва 3 голли узатма)ни ортда қолдирди. UEFA техник жамоаси Ямалнинг ютуғининг ўзига хослигини алоҳида таъкидлаб, унинг энг юқори даражадаги ўйиндаги барқарорлигини эътироф этган.
Шу учрашувдан сўнг “Барселона” 6-турдан кейин очколарини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги турда каталонияликлар “Прага”га қарши майдонга тушади.
Элатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Ямаль Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Live
Барчаси