Янги Зеландия ҳам 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
Олам
−
23 Октябрь 1334 1 дақиқа
Янги Зеландияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, мамлакат парламенти ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чекловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқчи. Унга кўра, 16 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади, Facebook ва TikTok каби компаниялар эса фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш мажбуриятига эга бўлади.
Шу каби ҳужжат аллақачон Австралияда кучга кирган, Янги Зеландия Миллий партияси депутати Кэтрин Уэдд эса қўшни давлат намунаси асосида бу қонунни мамлакат парламентига ҳам киритишни таклиф қилган. Партиянинг айрим аъзолари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, бироқ бошқа амалдорлар бетараф позицияда қолган.
Бош вазир Кристофер Лаксоннинг айтишича, ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ўсмирларга салбий таъсир кўрсатиб, уларда стресс, тазйиқ (буллинг) ва ўз-ўзини баҳолаш муаммоларини келтириб чиқаради.
Қонун лойиҳасининг парламентда муҳокамаси қачон бошланиши ҳозирча номаълум. Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар онгига таъсири бўйича ҳисобот 2026 йил бошида тайёр бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон парламенти депутати Дилноза Аҳмадзода 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни, ўсмирлар фойдаланишини эса қатъий назорат остига олишни таклиф қилганди.
Live
Барчаси