Японияда 170 дан ортиқ бино ёниб кетди

Олам

image

Кеча, 18 ноябрь куни Япония жанубидаги қирғоқ шаҳарлардан бирида кучли ёнғин юзага келди. Ёнғин ҳали ҳам тўлиқ ўчирилмаган. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Токиодан қарийб 770 километр жануби-ғарбда жойлашган Оита префектурасининг Саганосеки туманида 18 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:40 да ёнғин содир бўлгани ҳақида Табиий офатларни бошқариш агентлигига хабар келиб тушган.

Ёнғин қисқа вақт ичида рўй бериб, 170 дан ортиқ бинони қуршаб олган. Кучли алангадан қўрққан маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Расмий маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар ҳам бор.

Маҳаллий телерадиокомпаниялар томонидан ҳаводан олинган кадрларда вайронага айланган уйлар, S бренди билан машҳур бўлган балиқ овлаш бандаргоҳи томонидаги тепаликлардан кўтарилаётган қалин тутун аниқ кўринади.

Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, ёнғин атрофдаги ўрмон ёнбағирларига ҳам тарқалган. Япония Бош вазири Санаэ Такаичи Оита префектураси губернатори сўровига кўра, ёнғинни назоратга олиш учун ҳарбий ўт ўчириш вертолёти жалб этилганини маълум қилган.

Ҳозирда фавқулодда хизматлар ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларига оид барча тафсилотларни ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Алгабас қишлоғи Жетисай туманидаги икки қаватли хусусий тураржой биносида ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, улардан 9 нафари эса ёш болалар.

Қобилова Комила


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ёнғин Япония бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг