Яшаш учун энг қиммат ва арзон давлатлар эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон яшаш нархи бўйича 139 та давлат орасида 127-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Numbeo” рейтинг эълон қилди.

“Numbeo” жорий йил учун дунёдаги энг катта шаҳарлар ва давлатлар бўйича маълумотлар базаси – турмуш харажатлари индексини ҳисоблаб чиқди ва мамлакатларда яшаш қанчалик қимматга тушишини баҳолади. Рейтинг Нью Йоркдаги ҳаёт даражаси билан солиштириш асосида тузилган – юқори ўринлар энг қиммат давлатлар, паст ўринлар эса энг арзон мамлакатларни билдиради.

Баҳолашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинган:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархи;
  • уй-жой ижара ҳақи ва коммунал хизматлар;
  • ресторанлардаги нархлар;
  • аҳолининг харид қобилияти.

Ўзбекистоннинг яшаш индекси 24,23 балл деб баҳоланган бўлиб, у энг арзон давлатлар гуруҳига киради.

Шунингдек, минтақа давлатлари орасида:

  • Арманистон – 63-ўрин;
  • Қозоғистон – 114-ўрин;
  • Қирғизистон – 121-ўрин;
  • Беларусь – 123-ўрин;
  • Россия – 132-ўринни эгаллаган.

Тожикистон ва Туркманистон ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Дунёдаги энг қиммат яшаш даражасига эга мамлакатлар:

  1. Америка Виржиния ороллари;
  2. Швейцария;
  3. Исландия;
  4. Багама ороллари;
  5. Сингапур.

Яшаш энг арзон давлатлар:

  • Афғонистон;
  • Ҳиндистон;
  • Миср;
  • Ливия;
  • Покистон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Oxford Economics Global Cities Index” дунёдаги энг яхши шаҳарлар рейтингини эълон қилган эди. Рейтингга кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилган ҳамда дунёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 258-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 3-ўринни, дунёда эса 471-ўринни қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг яшаш нархи Numbeo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг