ЕИ Қамбарота ГЭС-1 қурилишига катта миқдорда пул бермоқчи

Жамият

image
Қамбарота ГЭС-1 қурилиши тезлаштирилади north_east

Қамбарота ГЭС-1 қурилиши тезлаштирилади

Европа Иттифоқи Қамбарота ГЭС-1 қурилиши учун 1 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 9-10 октябрь кунлари Энергетика вазири Таалайбек Ибраев Брюсселга (Бельгия) ташриф буюриб, у ерда Global Gateway форумида иштирок этди.

Тадбир давомида у халқаро молия ташкилотлари ҳамда Қозоғистон Энергетика вазири Ерлан Аккенженов ва Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувлар ўтказиб, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасининг боришини муҳокама қилди.

Шу муносабат билан Европа Иттифоқи Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга лойиҳани молиялаштириш учун жами 2,4 миллиард доллар ажратишга келишиб олди ва уч давлат билан икки томонлама ҳужжат имзолади.

Аниқлик киритилишича, икки меморандум Европа Иттифоқи Қирғизистон Республикасига 1 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини билдирганидан кейин имзоланган:

  1. Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Европа инвестиция банки ўртасида Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини молиялаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми. Музокараларда лойиҳани 500 миллион долларгача молиялаштиришга келишиб олинди.
  2. Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини молиялаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми. Ҳужжат 500 миллион долларгача молиялаштиришни назарда тутади.

Маълумот учун, Қамбарота ГЭС-1 – қуввати 1860 мегаватт бўлган, Қирғизистоннинг Норин дарёсида қурилиши режалаштирилаётган йирик гидроэлектрстанцияси бўлиб, у Марказий Осиёда энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ташаббус ўлароқ кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Марказий Осиё минтақасидаги йирик энергетика лойиҳаларида Россия сармояси ва иштирокини янада ошириш режаларини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Бельгия Жўрабек Мирзамаҳмудов Таалайбек Ибраев Қамбарота ГЭС-1 Ерлан Аккенженов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг