Зангиотада яшириб кетилган “опий” топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида қарийб 5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент катта халқа автомобиль йўлига яқин бўлган хуфия жойга муқаддам наркокуреърлар томонидан қолдириб кетилган, жами 10 дона ўрамдаги 4 кг 956 гр “опий” моддаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу моддани ташлаб кетганларнинг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ДХХга кўра, бу турдаги гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистон ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида яшовчи шахслар жами 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалари билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зангиота опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг