Жаҳон чемпионати кечиктирилиши мумкин
Спорт
−
10 Октябрь 16760 1 дақиқа
FIFA 2034 йилги Жаҳон чемпионатини 2035 йилга кўчириши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” нашри маълум қилди.
Манбага кўра, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган мундиал кечиктирилиши мумкин. 2034 йилдаги Рамазон ойининг ЖЧ ўтказилиши режа қилинган декабрь ойига тўғри келиши бунга асосий сабаб бўлиб турибди. Шу туфайли, FIFA мусобақани 2035 йилнинг январь ойида ўтказиш ғоясини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, 2034 йилги мундиални ёзда ўтказиши мумкин эмас, сабаби бу вақтда Саудия Арабистонида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилади.
Шу тариқа, ЖЧ-2034 нафақат қишда ўтадиган иккинчи, балки тарихда тоқ йилда ташкил этиладиган биринчи Жаҳон чемпионати бўлиши мумкин. Маълумот учун, футбол бўйича биринчи қишки Жаҳон чемпионати 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси