Жарима баллари 1 майдан кучга кирмайдиган бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда. Шу боис жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 20 март куни ҳукуматнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинган. Қарор муҳокамаси жорий йил 4 апрелгача давом этиши,1 майдан эътиборан кучга кириши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл қоидаси жарима баллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг