ЖЧда VAR қоидаларига муҳим ўзгаришлар киритилади
Спорт
−
30 Май 1829 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан VAR тизимидан фойдаланиш тартибига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Аввал амалда бўлган қоидаларга кўра, VAR фақат тўрт ҳолатда аралашиши мумкин эди: гол эпизодлари, қизил карточкалар, пенальти билан боғлиқ қарорлар ва нотўғри футболчини жазолаш ҳолатларида.
Янги тартибга мувофиқ, VAR ваколатлари яна икки ҳолат бўйича кенгайтирилмоқда:
Бурчак тўплари – агар VAR бурчак тўпи нотўғри белгиланган деб ҳисобласа, эпизодни қайта кўриб чиқиш имконияти пайдо бўлади.
Иккинчи сариқ карточка орқали четлатиш – агар футболчи иккинчи сариқ карточка натижасида қизил карточка олган бўлса ва VAR бу қарорни хато деб баҳоласа, ҳакам қарори қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Шу билан бирга, қолган барча ҳакамлик қарорлари аввалгидек VAR аралашуви доирасидан ташқарида қолади.Мазкур ўзгаришлар ҳакамлик хатоларини камайтириш ва баҳсли вазиятларда янада адолатли қарор чиқарилишини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь