Жиззахда қизларни фоҳишаликка ундаган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида қизларни фоҳишаликка ундаган 29 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Зарбдор туманида 1996 йилда туғилган шахс ёш қизларнинг ишончидан фойдаланиб, Самарқанд шаҳрига олиб борган ва фоҳишаликка жалб қилгани аниқланди.

Тезкор тадбир чоғида ушбу шахс Жиззах шаҳрида яшовчи уч нафар ва Зарбдор туманида истиқомат қилувчи бир нафар фуқарони Самарқандга олиб кетаётган вақтда қўлга олинган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, жиноятнинг барча жиҳатларини ўрганиш ва айбдор шахсларнинг қонуний жавобгарлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда қўшмачилик билан шуғулланган 27 ёшли аёл қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Жиззах ушланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг