Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси рекордини янгилади
Спорт
−
05 Ноябрь 3456 2 дақиқа
Кеча, 4 ноябрь оқшомида Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси тарихидаги янги рекордни ўрнатишга муваффақ бўлди. Англиялик футболчи Чемпионлар лигаси тарихида 50 та ўйинда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда “World soccer talk” нашри хабар берди.
“Ливерпуль” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 4-тур ўйинида, 22 ёш ва 128 кунлик Жуд Беллингам Чемпионлар лигаси тарихида 50 та ўйинда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. Шу ютуғи билан у 22 ёш ва 155 кунлик пайтида 50-ўйинини ўтказган Икер Касильяс рекордини ортда қолдирди.
Гарчи ушбу учрашувда Беллингемнинг жамоаси “Энфилд” да “Ливерпуль”га имкониятни бой берган бўлса-да, Жуд “Реал Мадрид”нинг энг фаол футболчиларидан бири бўлди.
Маълумот учун, Беллингем жорий йилги мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма соҳиби ҳисобланади. Шу билан бирга, у “Реал Мадрид” ярим ҳимоясининг ажралмас қисмига айланган бўлиб, Арда Гюлер билан бирга ўйинни бошқариш ва ҳужум суръатини белгилашда муҳим роль ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” футболчи Жуд Беллингем яқинда жароҳатдан қайтгани сабаб Англия терма жамоасининг октябрь ойидаги учрашувларини ўтказиб юборган эди.
Live
Барчаси