Зироат Мирзиёева “Инсон учун” фестивалига борди (видео)

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Тошкент шаҳрида ўтказилаётган анъанавий “Инсон учун” фестивалига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари билан танишган.

Фестиваль ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зироат Мирзиёева ва мамлакатга ташриф билан келган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софиянинг учрашуви бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зироат Мирзиёева “Инсон учун” фестивали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг