10-синф ўқувчи BMW билан ЙПХ инспекторини уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
26 Февраль 20290 1 дақиқа
Кеча, 25 февраль куни Тошкени шаҳрида 10-синф ўқувчиси BMW билан йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, соат 21:46 да 2010 йилда туғилган вояга етмаган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси BMW M4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборган.
ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборганди.
Live
Барчаси