3 минг доллар эвазига дарахт кесишга рухсат берган экология ходими ушланди (видео)
3-саҳифа
−
30 Январь 3507 1 дақиқа
Тошкент вилоятида экология ходими кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлашга рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи 1990 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзи истиқомат қилувчи уйнинг кўча қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаши учун рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни пайтда, ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида даъво аризасини қайтариб олиш эвазига 5 минг АҚШ доллари пора олган директор ўринбосари ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси