АҚШ сиёсати сабаб қарийб 17 минг мухлис ЖЧ чипталарини қайтариб берди 

Спорт

image

АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган Жаҳон чемпионати учун чипталарни сотиб олган қарийб 17 минг нафар мухлис уларни қайтариб беришга қарор қилди. Бу ҳақда “Roya News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, бу ҳолат АҚШнинг Венесуэлага нисбатан олиб бораётган сиёсатига қарши норозилик белгиси сифатида изоҳланмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, турнирни бойкот қилишга оид чақириқлар ва олдиндан сотиб олинган чипталарнинг қайтариб берилиши Халқаро футбол федерациясини (FIFA) келаси ҳафтада фавқулодда йиғилиш ўтказишга мажбур қилган. Ушбу йиғилишда хавфсизлик масалалари, сиёсий хавотирлар ва мухлислар бойкоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мазкур вазият фонида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар нархи иккиламчи бозорда сезиларли даражада пасая бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Улар Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “K” гуруҳидан жой олган. Мундиал жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати FIFA чипталар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг