Бишкекда беморлар аёвсиз калтакланди (видео)

Олам

image

Бугун, 19 январь куни Қирғизистон Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси ноқонуний фаолият юритаётган “Ҳаётга йўл” реабилитация марказининг саккиз ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Sputnik Қирғизистон” хабар берди.

Махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, муассаса турли хил гиёҳвандликдан азият чекадиган одамларга психиатрик ёрдам кўрсатиши керак бўлган. Бироқ у ердаги ходимлар олий тиббий маълумотга эга бўлмасдан фаолият юритган ва уларнинг баъзилари илгари шу муассасада даволанган.

Қирғизистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича, марказ ходимлари раҳбарнинг кўрсатмаси билан оғир касал беморларнинг қўл ва оёқларини ётоққа боғлаб, таёқ ва электрошокер каби нарсалар билан шафқатсизларча калтакланган. Буйруқни бажармаганлар изоляцияга жойлаштирилган ва 7-8 кун давомида тагликларда сақланган.

“Шунингдек, марказда беморларни юқумли касалликларига қараб ажратиш тамойилларига риоя қилинмагани аниқланган. Барча беморлар умумий шароитларга жойлаштирилган”, дейилади баёнотда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси беморларнинг қариндошлари бундай даволаш “усуллари”дан хабардор эмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, даволаниш нархи ойига 80 минг сом (~11 миллион сўм)ни ташкил этгани хабар қилинди.

Мамлакат жиноят-процессуал кодексининг 96-моддаси талабларига мувофиқ ўтказилган тергов чоралари натижасида гумонланувчилар ушланиб, Бишкек шаҳар Ички ишлар департаментининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек бемор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг