Фарғонада 6 млрд сўмлик газни ўмарган цех аниқланди
3-саҳифа
−
24 Июль 3078 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган МЧЖлардан бири 6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳридаги “Х.Ф.” МЧЖга қарашли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, жамият томонидан 6 млрд сўмлик 2,1 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг июнь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар оқибатида тизимга 135,6 миллиард сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси