Қозоғистонда биринчи қор ёғди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Қостанай вилоятида илк бор қор ёғди. Бу ҳақда “Todayinfo.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда сезиларли даражада қор ёққан. Аҳоли ўз ижтимоий тармоқларида биринчи қор суратларини жойлаштирган. 

Об-ҳаво мутахассислари тунлари ҳаво ҳарорати 1, 6 даражагача совиб, кундузлари 3,8 даражагача исишини, ёғингарчилик кузатилишини ва ёмғир яна қорга айланиш эҳтимоли борлигини маълум қилган. 

Мутахассисларнинг айтишича, мамлакат ҳудудининг катта қисми шимолий циклон таъсирида қолмоқда. Натижада ёмғир ёғиши, жануби-шарқда момақалдироқ бўлиши, шимолда эса кучли ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Фақат жануб ва шарқ ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши таҳмин қилинган. Республика бўйлаб шамол кучайиши, тун ва тонгда туман тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қостанай полиция бошқармаси Instagram саҳифасида йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат қилган. Ҳайдовчиларга ёмғир ва қордан кейин йўллар сирпанчиқ бўлиши эслатилган.

Шунингдек, ҳайдовчиларга масофани ва тезликни сақлаш тавсия этилган, пиёдаларга эса фақат белгиланган ўтиш жойларидан йўлни кесиб ўтиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Instagram Қостанай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг