Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 25 июль куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Билдирилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Талъат Шуҳратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган. У 2022 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Талъат Шуҳратович Валиев

Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баҳодир Бахтиёрович Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев Ўзбекистон  Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ойда эса Президентга маслаҳатчи ва вакиллар, Президенти Администрацияси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хавфсизлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг