Мансабдор зарарни шахсий ҳисобидан қоплаши керак – Бобур Бекмуродов “тандир воқеаси” ҳақида

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов экологик рейд давомида сомсахона тандирларини буздириб ташлагани, бунинг ортидан эса унга ушбу иши учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўллангани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов ҳам муносабат билдирди.

Бекмуродовга кўра, Андижонда тандирларнинг бузилиши оқибатида етказилган зарар қопланиши керак.

“Буни ноқонуний топшириқни берган мансабдорнинг шахсий ҳисобидан амалга ошириш муҳим.  Тадбиркорнинг мулкига зарар етказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида. 

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-2-моддасига (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни (БҲМнинг 30 бараваригача, 12 млн 360 минг сўмгача) ташкил этса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзовга туман ҳокими ўринбосари Саидали Хизиров куч ишлатиб, орган ходимлари ёрдамида туман Ички ишлар бўлимига олиб кетганди. Кейинроқ эса Хизиров ишдан бўшатилиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бобур Бекмуродов Ҳикматилло Дадахонов тандир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг