Медведев Зеленскийни “қонхўр масхарабоз”, Будановни эса “террорчи” деб атади

Олам

image

Бугун, 2 январь куни Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг мамлакат Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Будановни Президент офиси раҳбари этиб тайинлаш қарорини изоҳлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Легитимлигини йўқотган қонхўр масхарабоз офиснинг янги раҳбарини танлади. У террорчи Буданов бўлди”, дейди Медведев.

Унинг фикрича, бу Зеленский учун “аъло танлов”, чунки рақибларни йўқ қилиш учун унда “атиги битта бўш ўрин” бор, акс ҳолда у яна бир лавозимни собиқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийга таклиф қилиши ва “иккала эҳтимолий рақибни ҳам президентлик сайловлари олдидан шахмат тахтасидан дарҳол супуриб ташлаши” мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Владимир Зеленский Кирилл Будановга Президент девони раҳбари лавозимини таклиф қилгани ва ҳозирда уни Президент девони раҳбари этиб тайинлаш бўйича барча расмий тартиб-таомиллар бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этиш жоиз, 2025 йил ноябрь ойининг охирида Украина Миллий аксилкоррупция бюроси ва Ихтисослаштирилган аксилкоррупция прокуратураси ҳукумат маҳалласида Президент девони раҳбари Андрей Ермакка тегишли жойларда тинтувлар ўтказган эди. Кўп ўтмай, Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак истеъфога ариза бергани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев Владимир Зеленский Кирилл Буданов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг