Мўғулистон Бош вазири рус тилини билса ҳам Мишустинга ўз она тилида гапирди

Олам

image
Озарбайжонда рус тили таг-туги билан йўқ қилинадими?  north_east

Озарбайжонда рус тили таг-туги билан йўқ қилинадими? 

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Мўғулистон Бош вазирининг рус тилини яхши билишини таъкидлади, бироқ унинг мўғулистонлик мавқедоши ўзининг она тилида жавоб беришни маъқул кўрди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Мишустин Москвада Гомбожавин Занданшатар билан музокара ўтказди. У Россия пойтахтига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун борган.

Учрашув давомида ҳатто тил муаммоси ҳам мўғул томони билан ўзаро тушунишга тўсқинлик қилмади, чунки Занданшатар Россия университетини тамомлаган ва рус тилини яхши билади.

“Мўғулистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги стратегик ҳамкоримиздир”, деб ишонтирди Михаил Мишустин.

Гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун Россия Мўғулистонга миллий кадрлар тайёрлашда ёрдам бермоқда. Россия олий ва ўрта таълим муассасаларини 70 мингдан ортиқ Мўғулистон фуқаролари тамомлаган.

“Мўғулистоннинг ана шундай вакилларидан бири эканингиз жуда қувонарли ва биз Мўғулистонда рус тилини ўқитишни кенгайтиришни муҳим деб биламиз”, деди Мишустин.

Бош вазир Занданшатар Мишустин билан рус тилида гаплашмади. У ўзининг кириш сўзини она тилида сўзлади.

“Мен сиз билан тенг ҳуқуқли муносабатларни, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришни истардим. Биз бу йўлда ҳаракат қиламиз”, деди Занданшатар мўғул томонининг позициясини ўз она тилида. Унинг таржимони бу гапларни рус тилига таржима қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга Тожикистонда рус тилига кўрсатаётган эътибори ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

рус тили Мўғулистон Михаил Мишустин Гомбожавин Занданшатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг