Путин Женева музокараларидан сўнг йиғилиш ўтказди

Олам

image

Кеча, 20 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан ўтказилган йиғилишда Украина масаласи бўйича Женевадаги музокараларда иштирок этган делегация вакилларидан ҳисобот сўради.

Путин сўзни Россия делегациясига бошчилик қилган Президент ёрдамчиси Владимир Мединский ҳамда Мудофаа вазирлиги вакилига берган. У музокаралар қандай ўтганини ва қандай келишувларга эришилганини сўраган. 

Жорий йилнинг 17–18 февраль кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтганди. Мединский музокаралар қийин, аммо ишчан руҳда ўтганини билдирган ва яқин орада янги учрашув ўтказилиши мумкинлигини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, музокаралар якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган. Фақатгина, Швейцария томони учрашувни юқори даражада ташкил этгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Женевада Россия делегацияси билан ўтказилган икки кунлик музокаралар натижаларини етарли эмас деб баҳолаганди. Зеленскийга кўра, делегациялар ўртасидаги алоқалар жиддий ва мазмунли бўлган. Шу билан бирга, нозик сиёсий масалалар, эҳтимолий муросалар ҳамда икки давлат раҳбарлари учрашуви зарурати билан боғлиқ жиҳатлар ҳали етарлича ишлаб чиқилмаган. У навбатдаги учрашувни яна февраль ойида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Украина Хавфсизлик Кенгаши Россия Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг