Россиядаги циркда йўлбарс томошабинлар томон сакради (видео)

Олам

image

Россиянинг Ростов шаҳридаги циркда томоша вақтида йўлбарс томошабинлар томон сакраб, тўсиқдан чиқди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Ҳодиса Довгалюклар сулоласи циркида юз берган. Маълум қилинишича, артистлар билан томошабинларни ажратиб турган ҳимоя тўсиғи қулаб тушганидан сўнг воқеа содир бўлган.

Видеолавҳаларда тўсиқ ортида учта йўлбарс ва икки нафар мураббий бўлгани кўринади. Тўсиқнинг тўсатдан қулаши ҳайвонларда ваҳима уйғотган ва йўлбарслардан бири тўсиқдан сакраб ўтган. Томошабинлар зудлик билан залдан эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Цирк маъмурияти ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Афишага кўра, томошада шерлар, йўлбарслар ва бошқа ҳайвонлар иштирок этади. Циркка мустақил кириш 14 ёшдан рухсат этилади, 3 ёшгача бўлган болалар учун кириш бепул.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда. Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия цирк йўлбарс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг