Сулҳ бузилди: Исроил Ливанга яна зарба берди
Олам
−
09:01 2572 1 дақиқа
Исроил билан ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганига қарамай, сулҳнинг илк соатларида жанубий Ливанда бир нечта шаҳарлар ўққа тутилди. Бу ҳақда Ливан миллий ахборот агентлиги NNA хабар берди.
Хусусан, Исроил армияси – ЦАХАЛ Аль-Хиям ва Дбейбин шаҳарларига артиллерия зарбалари бергани, шунингдек пулемётлардан ўқ узилгани хабар қилинган. Западное Бекаа ҳудудида эса дрон ҳужумлари қайд этилган.
10 кунлик сулҳ 17 апрель куни тун яримидан бошлаб амал қила бошлаган. Уни аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп эълон қилган эди.
“Ҳизбуллоҳ” ҳам сулҳни тан олган, аммо ўз ҳаракатлари вазият ривожига боғлиқ бўлишини билдирган. Маълумотларга кўра, сулҳдан олдинги 24 соат ичида гуруҳ Исроил кучларига қарши ўнлаб ҳужумлар уюштирган.
Шу билан бирга, Муҳаммад Бағир Ғолибоф сулҳни “қаршилик кучлари барқарорлиги натижаси” деб баҳолаган ва уни эҳтиёткорлик билан кузатишини айтган.
Аввалроқ, Вашингтонда Исроил ва Ливан вакиллари 34 йил ичида илк бор бевосита музокаралар ўтказган. Унда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам иштирок этган.
Шунга қарамай, вазият ҳали ҳам кескин бўлиб қолмоқда ва сулҳнинг барқарорлиги савол остида қолмоқда.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель