Суперлигада илк бор аёл ҳакамлар ишламоқда
Спорт
−
10 Ноябрь 3162 1 дақиқа
Ўзбекистон Суперлигасининг 28-турида тарихда илк бор 4 нафар аёл ҳакам бир нечта учрашувларда фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) хабар берди.
Бугун, 10 ноябрь кунги “Сурхон” – “Шўртан” баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишламоқда.
Мазкур ўйинда:
- Кристина Середа ва Зилола Раҳматова – ёрдамчи ҳакамлар,
- Гулшода Саитқулова – захира ҳаками,
- Дильдора Рустамова – AVAR ҳаками сифатида фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, тажрибали ҳакам Кристина Середа “ОКМК” – “Навбаҳор” учрашувида, ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса “Насаф” – “Машъал” ўйинида AVAR ҳаками сифатида ишлади.
Live
Барчаси