Суперлигада илк бор аёл ҳакамлар ишламоқда

Спорт

image

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-турида тарихда илк бор 4 нафар аёл ҳакам бир нечта учрашувларда фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) хабар берди.

Бугун, 10 ноябрь кунги “Сурхон” – “Шўртан” баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишламоқда.

Мазкур ўйинда:

  •       Кристина Середа ва Зилола Раҳматова – ёрдамчи ҳакамлар,
  •       Гулшода Саитқулова – захира ҳаками,
  •       Дильдора Рустамова – AVAR ҳаками сифатида фаолият юритмоқда.


Бундан ташқари, тажрибали ҳакам Кристина Середа “ОКМК” – “Навбаҳор” учрашувида, ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса “Насаф” – “Машъал” ўйинида AVAR ҳаками сифатида ишлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази 4 нафар аёл ҳакам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг