Сурхондарёда 210 та қозонга қарийб 191 кг “гашиш”ни яширган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09 Апрель 6947 1 дақиқа
Сурхондарёда 210 дона афғон қозонининг ичига қарийб 191 кг “гашиш”ни яширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида йирик миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинган.
Хусусан, Афғонистон Республикасидан “Термиз автойўл” халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган, олдиндан кузатувга олинган Денов шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Hyundai русумли юк автомашинаси чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилган. Натижада унинг юкхонасида бўлган жами 750 дона афғон қозонининг 210 донаси ичига хуфиёна тарзда яширилган, умумий тахминий оғирлиги 190 кг 800 граммни ташкил этувчи “гашиш” моддаси борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё республикаларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган 5 киши 12 йилдан 15 йилгача қамалганди.
Live
Барчаси