Таиланд ва Камбоджа низоси: Ҳарбий жиҳатдан ким қудратлироқ?
Олам
−
08 Декабрь 7677 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп воситачилигида тузилган оташкесим бузилгани ҳақида ҳар икки давлат бир-бирини айблаганидан кейин, Таиланд Камбоджа билан тортишувли чегара бўйлаб ҳаво зарбаларини амалга оширганини маълум қилди.
Кескинлик бир неча ҳафтадан бери кучайиб келмоқда – ўтган ой Таиланд мина портлашида бир аскариининг майиб бўлгани ортидан оташкесим чораларини тўхтатди. Бангкок янги мина қўйилганини иддао қилмоқда, Камбоджа эса буни рад этади.
Ҳарбий бюджет ва қўшин сони
2024 йилда Камбоджанинг мудофаа бюджети 1,3 миллиард доллар бўлган, фаол хизматда 124 300 ҳарбий хизматчи ишлаган.

Армия 1993 йилда собиқ коммунист қўшинлари ва икки исёнчи гуруҳ бирлашмасидан ташкил топган. Армия таркибида тахминан 75 000 ҳарбий, 200 дан ортиқ танк, 480 га яқин артиллерия қуроллари мавжуд.
Таиланд эса АҚШнинг НАТОга аъзо бўлмаган асосий ҳамкори сифатида қайд этилган. Унинг мудофаа бюджети 2024 йилда 5,73 миллиард доллар, фаол қўшинлар сони 360 000 дан ортиқ бўлган.

Тай армиясида 245 000 хизматчи, шундан 115 000 муддатли хизматга чақирилувчилар, 400 танк, 1 200 дан зиёд зирҳли техника, 2 600 га яқин артиллерия қуроллари бор.
Армия ўз авиациясига ҳам эга: самолётлар, Black Hawk вертолётлари ва учувчисиз дронлар.
Ҳаво кучлари
Камбоджа ҳаво кучларида 1 500 шахс хизмат қилади. Асосан кичик парки бор: 10 та транспорт самолёти, 10 та транспорт вертолёти, қирувчи самолётлар йўқ.

Қўшимча равишда 16 кўп вазифали вертолёт: 6 та Ми-17 (СССР), 10 та Хитойнинг Z-9 модели.

Таиланд ҳаво кучлари Жанубий-шарқий Осиёдаги энг яхши жиҳозланганлардан. Шахсий таркиби 46 000 хизматчидан иборат, жангга ёроқли 112 та ҳарбий самолёт, жумладан, 28 та F-16, 11 та Gripen. Вертолётлар ҳам етарлича.
Денгиз кучлари
Камбоджа денгиз флотида тахминан 2 800 хизматчи (шундан 1 500 — денгиз пиёдалари), 13 та патруль ва соҳил ҳимоя кемаси, 1 десант кемаси бор.

Таиланд денгиз флоти эса анча катта: 70 000 га яқин хизматчи (авиация, денгиз пиёдалари, соҳил мудофааси ва чақирувчиларни қамраб олади).
Арсеналида 1 та авианосец, 7 та фрегат, 68 та патруль кема, десант кемалари ва кичик десант қайиқлари жуда кўп.

Денгиз авиацияси ўз вертолётлари ва дронларига эга, 23 000 кишилик денгиз пиёдаси корпуси зирҳли техника билан таъминланган.
Live
Барчаси